Нукус шаҳрида анъанага айланган “Тоза шаҳар” (Таза қала) акцияси бўлиб ўтмоқда.

Акцияга Нукус шаҳридаги темир йўл вокзали ёнида старт берилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А. Оринбаев иштирок этиб, атроф-муҳит ва ҳудудлар тозалиги ҳамда осойишталигини таъминлаш, шунингдек, обод бўлиши учун ҳар бир фуқаро муносиб ҳисса қўшиши кераклигини таъкидлаб ўтди.

Ушбу акция икки кун давом этади ва бунда Нукус шаҳрининг 20 дан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинлари, марказий кўчалар ва хиёбонлар, ижтимоий объектлар ён-атрофини тозалаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилади. Айтиш керакки, бу эзгу ишларда асосан талабалар ва кўнгилли ёшлар, шаҳар аҳолиси фаол қатнашмоқда.

ЎзА фотомухбири Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар.