ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”да рўйхатда турган ҳамда ўзини-ўзи банд қилишни, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш таклифини билдирган 24 нафар йигит-қизга субсидия асосида 39 турдаги зарур ускуналар, меҳнат қуроллари топширилди.

Таъкидлаш керак, жорий йил бошидан буён туманда “Ёшлар дафтари” рўйхатига олинган 400 нафардан ортиқ ёшга меҳнат фаолиятини йўлга қўйиши учун зарур ёрдам кўрсатилган. 14 нафар ёш ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши учун ўқув курсларида ўқитилган. 194 нафар йигит-қиз тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва ўзини-ўзи банд қилиши учун зарур ускуналар билан таъминланган. Шунингдек, 88 нафар оғир шароитдаги бемор ёшнинг даволанишига, 83 нафар талабанинг шартнома маблағи тўловига, 18 нафар ёшнинг касб-ҳунар ўрганишига ва 15 нафар ёшга фуқаролик ID карталарини олишига моддий кўмак берилган.

ЎзА фотомухбири Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар