Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида ўтадиган уч кунлик “Жаҳон медиа конгресси-2023” дастуридан кўплаб лойиҳалар қатори инновацион ва қизиқарли “Co-Production” мажлиси ҳам ўрин олган.

Соҳа етакчилари, инноваторлари учун таклиф қилинадиган мазкур платформа иштирокчиларга алоқа ўрнатиш, фикр ва билм алмашиш, амалий татқиқотни муҳокама қилиш ва ҳамкорликка оид салоҳиятни ўрганиш имконини беради. Тадбир семинар, инновация, “NexTech”, “Саҳна яратиш”, таълим, давра суҳбати вa “Келажак медиа лабораторияси” каби 6 та аниқ йўналишдан иборат.

– Жорий йил Жаҳон медиа конгресси таркибига “Co-Production” мажлиси китиритилиши сифатли медиа-контентнинг долзарблиги, тижорий нуқтаи назардан самарали тарзда тарқатиш муҳимлигини таъкидлашга қаратилган, – дейди БАА ахборот агентлиги – WAM бош директори, тадбир олий ташкилий қўмитаси раиси Муҳаммад Жалол Ар-Раисий. –  Дунё бўйлаб контент яратувчиларни ташвишга соладиган асосий масалалардан бири истеъмолчи топиш ва маҳсулотни сотиш. Ушбу мажлис муаллиф ва харидор ҳамкорлигини ўрнатиш учун самарали платформа бўлиши лозим.

Араб дунёсида кўнгил очар инвестиция истиқболини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётган “Co-Production” ғояси соҳа келажагини шакллантиришга мўлжалланган янги лойиҳалар учун илҳом манбаи, кўникма алмашиш маркази бўлиши кутиляпти.

Ш.Тоштемирова, ЎзА