Аввал хабар қилинганидек, бугун Остона шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтади. Саммитни кенг ёритилишида ОАВ вакиллари учун матбуот маркази ташкил этилган.

Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация, экология, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.

Жорий йилда Туркий давлатлар ташкилотига Ўзбекистон Республикаси раислик қилмоқда.

ЎзА фотомухбири
Отабек Мирсоатов олган суратлар