Исроил ҳарбий амалиётни кенгайтираётганини рўкач қилиб, халқаро оммавий ахборот воситалари ходимларидан Ғазо секторининг шимолий қисмини зудлик билан тарк этишни талаб қилди, дея хабар тарқатди “ISNA” агентлиги.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси маълумотига кўра, Исроил – Фаластин можароси кескинлашгандан буён ҳудудда 24 нафар ОАВ ходими қурбон бўлган. Соҳанинг саккиз вакили жароҳат олиб, уч киши бедарак кетган.

Таъкидланишича, “Ғазо секторида воқеаларни ёритаётган журналистлар жиддий хавф остида қолмоқда”.