Жанубий Кореянинг электроника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Samsung Electronics” компаниясининг соф даромад ўтган чорак аввалги йил шу даврига нисбатан 37,8 фоиз пасайиб, жами 5,84 триллион вон (тахминан 4,3 миллиард доллар)ни ташкил этди, дейилади корхона тарқатган хабарда.
Ҳисобот даврида тушум 12,2 фоиз камайиб, 67,4 триллион вон (49,9 миллиард доллар)ни кўрсатган.
Аввалроқ компания учинчи чорак учун тушум 67 триллион вон (49,6 миллиард доллар) атрофида бўлишини башорат қилганди.
“Samsung” смартфон бозоридаги талаб истеъмолчи кайфиятидан келиб чиқиб, келаси йил тикланишини башорат қилмоқда. Бундан ташқари, энди асосий эътибор қиммат сегментга қаратилиши ҳам маълум қилинган.
Акциялари Сеул биржасида 0,3 фоиз арзонлашган “Samsung Electronics” ярим ўтказгич, телекоммуникация жиҳози, хотира чипи, суюқ кристал дисплей, мобил телефон ва монитор ишлаб чиқарувчи халқаро компания ҳисобланади.