Ғазо ҳукумати матбуот хизмати маълумотига қараганда, 7 октябрдан буён Исроил армияси Ғазо сектори томонига 18 минг тоннадан ортиқ портловчи модда йўналтирган.

Баёнотда ушбу зарбалар 10 мингдан кўп инсонлар билан боғлиқ кенг кўламли вайронагарчилик, ўлим ва жароҳатга сабаб бўлганига урғу берилган.

7 октябр куни эрталаб ХАМАС ҳарбий қаноти Иззаддин ал-Қассам бригадалари Исроилга қарши “Aл-Aқсо тўфони” операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракета отилди. Қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли манзилларига кириб борди.

ХАМАС айтишича, амалиёт босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Aл-Aқсо масжидига бостириб кирилиши ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан ташкил этилган. Бунга жавобан Исроил армияси, ХAМAСга қарши ўнлаб қирувчи самолётдан фойдаланган ҳолда, Ғазо секторида “Темир қиличлар” операциясини бошлади.

Исроил – Фаластин можароси авж олгандан бери 8 мингдан зиёд фаластинлик ҳалок бўлди. Расмий маълумотга кўра, уларнинг 70 фоизи аёллар ва болалар.

Исроилда қурбонлар сони 1400 дан ошган. Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси ҳаводан оммавий тўпга тутиш ва эксклавнинг тўлиқ қамали туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармон танқислигидан азият чекмоқда.

БМТ Бош Aссамблеяси зудликда гуманитар ёрдам кўрсатиш чақириғи билан чиқди. Иордания таклиф қилган резолюция учун 120 штат овоз берди. Исроил бу таклифни рад этди.