Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус огоҳлантиришича, келажакда янги пандемия юзага келса, давлатлар вазиятга тайёр туриши керак.
– Биз олдимизга “Кейинги пандемия бўладими, йўқми?”, “Қачон юз беради?” каби саволларни қўйишимиз керак, – деди у. – Ўтмиш хатоси такрорланишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Шунинг учун ЖССТга аъзо давлатлар янги Пандемия келишуви ва Халқаро соғлиқни сақлаш қоидасига тузатиш киритиш бўйича ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш юзасидан музокара олиб бормоқда. Бу бўлажак пандемияларга глобал жавоб.
ЖССТ раҳбари, шунингдек, парламентлараро иттифоқ аъзоларини ушбу музокарани қўллаб-қувватлашга чақириб, “Дунёмизни келажак авлод учун заиф ҳолда қолдирмаслигимиз керак”, дея таъкидлади ва “инсоният эски ваҳима ва бепарволик даврига қайтмаслиги лозим”лигини уқтирди.