Сенат ялпи мажлисида “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.

Мазкур ҳужжат “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, қўриқлаш фаолияти соҳасига тегишли айрим қонун ҳужжатларини мувофиқлаштириш мақсадида Миллий гвардия томонидан ишлаб чиқилган.

Таъкидланганидек, Сенатнинг йигирма бешинчи ялпи мажлисида “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни сенаторлар томонидан маъқулланиб, 2022 йил июнь ойида давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган.

“Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги қонундан келиб чиққан ҳолда “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунларда ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда акс этган “ҳарбийлаштирилган соқчилик” тушунчаси “ҳарбийлаштирилган қўриқлаш” тушунчаси билан ўзгартирилмоқда.

Сенаторлар маъқуллаган қонун қўриқлаш фаолияти соҳасидаги тушунчаларнинг аниқ ва бир хил қўлланилишига хизмат қилади.

Н.Абдураимова,

ЎзА