Таэквондо ITF : Осиё чемпионатида Ўзбекистон термаси бешта медалга сазовор бўлди

Мўғулистон давлатида таэквондо ITF бўйича IX Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Қитъамизнинг 18 давлатидан спортчилар иштирок этган халқаро мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган йигитларимиз якунда бешта медаль билан тақдирланишди. 

Булар:

Олтин медал – Ҳабибжон Насиллоев

Кумуш медал – Муҳаммаджон Муҳаммадиев
Бронза медал – Наврўзбек Акобиров, Оғабек Алланазаров, Мирфайз Ҳакимжонов.

Пенчак силат: Осиё эмас, Европада ҳам ўрнимиз бор

10-14 май кунлари Озарбайжон мамлакатида Пенчак силат бўйича Евросиё чемпионати бўлиб ўтди.

Унда муваффақиятли иштирок этган терма жамоамиз вакиллари якунда олтита медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли учинчи ўринга сазовор бўлди.

Мусобақада Ҳасан Азизжонов ва Абдулло Шоазизовга тенг келадигани топилмаган бўлса, Жавлон Муҳиддинов, Диёрбек Худойбердиев, Дониёр Ҳасанов шохсупанинг иккинчи, Рустам Асқаров эса учинчи поғонасидан жой олди.

e2a2895f-f297-440b-a5b8-7c7476bc32e7.jpg

Ўзбекистонлик спортчилар пара атлетика бўйича Хитой очиқ чемпионатида 6та медаль қўлга киритишди
Хитойда пара-атлетика бўйича “Пекин-2018” Очиқ чемпионати ниҳоясига етди.

Унда 11 нафар спортчиси билан иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси қизғин баҳслар якунига кўра олтита медални қўлга киритишди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Мансур Абдурашидов кўзи ожиз спортчилар ичида 100 м. масофага югуриш бўйича (00:11:31) кумуш медалга сазовор бўлди. Иззат Турғунов жисмоний нуқсони бор спортчилар ўртасида худди шу масофада бронза медаль ва узунликка сакрашда (5.31м.) олтин медални қўлга киритди.

Александр Свечников найза отишда (66.96м.), София Бурхонова ядро улоқтиришда (13.63м.) тенгсиз деб топилди. Мусобақанинг сўнги кунида Моҳигул Ҳамдамова найза отишда 19.69 м. натижа билан иккинчи бўлди.

 

ЎзА