Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 34 йиллиги муносабати билан “Ўзбек тили – миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли” шиори остида бадиий кеча ташкил этилди.

Филиал раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этган тадбирда  қайд этилганидек, она тилимиз  жамиятимиз ривожи ҳамда  мамлакат тараққиётида катта ўрин эгаллаб,  жонажон она тилимизсиз миллат келажагини  тасаввур этиб бўлмайди. Унда барча миллий қадриятларимиз,  миллат руҳи ва бой тарихи акс этган. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ўзбек тилининг нуфузини янада ошириш ва ривожлантириш борасида  кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бадиий кеча филиал ёшларининг “Қарекеӊше онлайн” жамоаси томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди. Ўзбек тилининг ҳақиқий жозибасини ўзида намоён этувчи шеърлар, миллий тилимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар,  саҳна кўринишлари кечага янада файз бағишлади. Она тилимизни улуғлаш, унинг жозибаси ва тароватини ёш авлодга етказиш, тил софлигига алоҳида эътибор қаратиш  мақсадида ташкил этилган тадбир иштиркчиларга  кўтаринки кайфият бағишлади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири