Россия КХДР ва ХХР билан бирга олдиндан ҳеч қандай шарт қўймасдан Корея ярим ороли хавфсизлиги муаммоси бўйича музокаранинг доимий жараёнини йўлга қўйиш тарафдори, деб баёнот берди ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
– Ярим орол атрофида АҚШ, Япония ва Жанубий Кореянинг ҳарбий фаоллиги ошгани, минтақага Вашингтоннинг стратегик инфратузилмалари келтирилгани Шимолий Корея каби бизни ҳам хавотирга солмоқда, – деди Лавров Пхеньянда журналистлар билан учрашганда. – Ушбу ўйланмай ташланаётган қадамга деэскалацияга, вазиятни кескинлаштирмасликка қаратилган режани қарши қўямиз. Бундай саъй-ҳаракатни Шимолий Корея ва Хитой билан бирга амалга оширамиз ҳамда вазиятни кескинлаштиришга қарши муқобил амалиёт таклиф этишга интиламиз.