Хитой Раиси Си Цзиньпин ва Россия Президенти Владимир Путин мамлакатлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришларини тасдиқлашди. Икки мамлакатнинг стратегик мувофиқлаштириш амаллари самарали давом этмоқда, икки томоннинг савдо ҳажми тарихий кўрсаткичга эришди. Бу ҳақда ХХР етакчи баёнот берди.
“Пекин ва Москванинг сиёсий ишончи мунтазам чуқурлашиб бормоқда”, деб ундан иқтибос келтирди DPA агентлиги.
Путин ҳам ўз навбатида мураккаб халқаро шароитларда Хитой билан яқиндан ташқи сиёсий мувофиқлаштириш аҳамиятининг ошиб бораётгани тўғрисида гапирган.
Икки томонлама савдо ҳамининг сезиларли даражада ўсганлигини таъкидлаб, унинг йил охиригача 200 миллиард доллардан ошиб кетишига ишора қилди.
Си Цзиньпин “Бир макон, бир йўл” саммитининг очилиш маросимида Ғарб томонидан қўлланилаётган иқисодий санкцияларни танқид қилиб чиқди.
-Биз бир томонлама санкцияларга, иқтисодий чекловларга, логистика занжирининг изоляцияси ва бузилишига қаршимиз”, деб қайд этди у.
Хабарда айтилишича, ХХРнинг Россияга экспорти 50 фоизга ошган. Хитой рус энергетикасининг муҳим импортерларидандир.
ЎзА