Бугун Пекинда “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми иш бошлади. Унинг очилишида сўзга чиққан Хитой Раиси Си Цзиньпин 10 йилдан бери мазкур ташаббуснинг кўплаб аниқ, шунингдек, рамзий лойиҳалар амалга оширилди.

-10 йил давомида олдимизга қўйилган тегишли мақсадларга эришиш учун доимий саъй-ҳаракатлар бажарилди. “Макон ва йўл” ташаббуси режалар ва лойиҳалардан амалий ишга ўтилди, деди давлат раҳбари.

Унинг таъкидлашича, Ипак йўли жамғармаси капитали 10,9 миллиард долларга оширилади. “Маблағлар қўшма лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади”.

Ипак йўли жамғармаси 2014 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг умумий капитали 40 миллиард доллар ва 100 миллиард юандан иборат.

Си Цзиньпин Хитой маҳсулотларининг экспорти ва импорти 2024-2028 йилларда 32 триллион доллардан, савдо хизматлари эса 5 триллион доллардан ошади, деб қайд этди.

Унинг баёнотига кўра, давлат China Development Bank ва Export-Import Bank of China банкларининг ҳар бири тахминан 47,8 миллиарддан “Бир макон, бир йўл” ташаббуси лойиҳаларини амалга ошириш учун ажратади.

“Бир макон, бир йўл” ташаббуси 2013 йилда ХХР Раиси Си Цзиньпин томонидан манфаатдор мамлакатлар ва Хитой, хорижий капитал иштирокида савдо-инвестициявий кўп томонлама лойиҳаларни амалга оширишни фаоллаштиришга қаратилган.

ЎзА