Россия Президенти Владимир Путин Пекинга ташрифи чоғида Вьетнам Президенти Во Ван Тхуонг, Таиланд Бош вазири Сетта Тхависин, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух ва Лаос Президенти Тхонглоун Сисулит билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда журналистларга РФ етакчисининг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
– Путин аллақачон Вьетнам, Таиланд, Мўғулистон, Лаос раҳбарлари билан учрашувни режалаштирган, – деди Кремл вакили. – Президентимиз жадвалга киритилган бу тадбирлардан ташқари, яна бошқа учрашувлар ўтказиши ҳам кутиляпти. Ўйлайманки, ҳозир эълон қилинган рўйхат яна тўлдирилади.
17-18 октябрь кунлари Пекинда ўтадиган “Бир макон, бир йўл” халқаро ҳамкорлик форумида 130 дан зиёд мамлакат вакиллари, жумладан 23 давлат раҳбари Пекинга бориши кутиляпти.