“Toyota” автомобил концерни Япониядаги 14 та заводининг 6 тасида 10 та тизимни тўхтатди, деб хабар тарқатди “Киодо” агентлиги.

Ишлаб чиқариш узилишига душанба куни Фузиокадаги заводда юз берган портлаш туфайли детал етказиб берилмаётгани сабаб бўлган. Завод фаолиятини қайта ишга тушириш қарори сешанба куни кечқурун қабул қилинади.

“Toyota” мамлакат ҳудудида жами 28 линияга эга.