Ғазо секторида фаолият кўрсатаётган ҳарбий жарроҳ Ҳасан Абу-Ситта таъкидлашича, Исроил зарбаларидан жабрланганларнинг салкам ярми болалардан иборат.
“Исроил берган авиазарбалардан яраланганларнинг 40 фоизи болалар” деди у CNN телеканали эфирида чиқиш қилиб. Уларнинг кўпчилиги ўз уйи вайронаси остида қолган. “Жароҳатлар жарроҳлик амалиётини талаб қилади”, – қўшимча қилган у.
Аввалроқ Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ғазо секторидаги вакили Ашраф Кудра ҳудудда соғлиқни сақлаш тизими захираси тамом бўлгани, жабрдийдаларга ёрдам беришга улгурилмаётгани ҳақида баёнот берганди.