Молдова Президенти Майя Санду «Financial Times» газетасига интервью бериб, илк бор Россияни республика миллий хавфсизлигига энг улкан таҳдид, деди.
«Илк бор тушунарли ва очиқ баёнот берамиз: Россия миллий хавфсизлигимиз учун энг катта таҳдид. Буни бизнинг ЕИ мамлакатлари, АҚШ ва НАТОнинг бошқа аъзолари билан стратегик ҳамкорлигимиз ҳам тасдиқлайди», — деди у.
Аввалроқ Санду Хавфсизлик бўйича олий кенгаш мажлиси якунида Молдова мудофааси учун харажат оширилишини маълум қилганди. У шунингдек, АҚШ билан стратегик шериклик миллий хавфсизлик стратегиясида ҳал қилувчи омил эканини таъкидлади.
Январь ойида Санду «Politico» нашрига йирик ҳарбий альянсга қўшилиш учун мамлакат бетарафлик мақомидан воз кечиши зарурлигини таъкидлаганди.
Молдова Конституциясига кўра, ушбу давлат айни пайт бетарафлик мақомига эга.