Хитой Халқ Республикаси пойтахти Пекин шаҳрида 17-18 октябрь кунлари “Бир макон, бир йўл” халқаро учинчи форуми бўлиб ўтади, дея маълум қилишди мамлакат Ташқи ишлар вазирлигидан.

Раис Си Цзиньпин анжуманнинг очилиш маросимида иштирок этади, тадбирга келган давлат етакчилари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Аввалроқ форум ишида лойиҳа тарафдорларидан ташқари Россия ва Сербия Президентлари Владимир Путин ва Александр Вучич ҳам қатнашишини тасдиқлаган эди.

2013 йил Си Цзиньпин ташаббуси билан қабул қилинган, 150 мамлакат ва халқаро ташкилот томонидан қўллаб-қувватланаётган “Бир макон, бир йўл” концепциясининг мақсади кўплаб мамлакатлар ва манфаатдор давлатлар билан халқаро савдо-инвестиция лойиҳаларини фаоллаштиришдан иборат.