Украинанинг давлат қарзи август ойида яна миллиард доллар кўпайиб, жами 134 миллиард долларга етди, деб маълум қилди мамлакат молия вазирлиги.
Август ойи охирида ушбу миқдор 132 миллиард доллардан ошгани, июль ойида 4 миллиард доллар кўпайгани эълон қилинган. Аввалроқ собиқ Бош вазир Николай Азаров айни кўрсаткич йил охиригача 173 миллиард долларга етиши мумкинлигини айтганди.
Июнь ойида Халқаро валюта жамғармаси томонидан Украинанинг давлат қарзи 2023 йил ЯИМнинг 88,1 фоизини, 2024 йил 98,6 фоизини ташкил этиши, 2025 йил эса 100,7 фоизга етиши башорат қилинган.
15 сентябрь куни Украина Бош вазири Денис Шмигаль ҳукумат 2024 йил учун бюджет лойиҳаси қабул қилингани, ҳужжатда ҳарбий харажат 45,6 миллиард доллар этиб белгиланганини маълум қилди.