Учрашув онлайн-конференция тарзида ўтади, деб хабар берди Япониянинг “Jiji” агентлиги.
“Маълум бўлдики, “Катта еттилик” (G7) мамлакатлари етакчилари 3 октябрь куни видеоконференция ўтказади”, – деб ёзган агентлик Япония ҳукумати вакилига таяниб.
Хабарда таъкидланишича, АҚШ Президенти Жо Байден ва Япония Бош вазири Фумио Кисида қатнашадиган ушбу тадбирда иштирокчилар Россияга қарши санкция ҳамда Украинага ёрдамни давом эттириш масаласини муҳокама қилади.