Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон туркманлари инсонпарварлик уюшмасининг XXIV конференциясида ҳамюртимиз уюшманинг олий мукофоти билан тақдирланди.
Жаҳоннинг 70 дан зиёд давлатидан вакиллар иштирок этган анжуман якунида уюшма фаолиятига қўшган катта ҳиссаси, туркман халқининг маданияти, адабиёти ва тарихини жаҳоннинг бошқа халқларига етказиш, жаҳон туркманлари билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш, шунингдек, Туркманистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ иштирокчилар мукофотланди. Шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Туркман миллий-маданий маркази раҳбари Режеп Авезов ҳам олий мукофот – “Инсонпарварликнинг эҳтироми” нишони билан тақдирланди.
Мукофотни Туркман халқининг миллий етакчиси, Жаҳон туркманлари инсонпарварлик уюшмаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов тантанали равишда топширди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА