60 миллион доллар кредит ва 10 миллион доллар грант!

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказилаётган БМТнинг ўрмончилик бўйича Форумининг 13 сессиясида юртимиз вакиллари фаол иштирок этмоқда.
Унда ҳалқаро миқёсда ўрмончилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар, 2017-2030 йилларга мўлжаллаган стратегик режаларнинг амалга оширилиши, грант маблағларини жалб этишга кўмаклашиш, ресурсларни баҳолаш ва монитор қилиш борасидаги масалалар муҳокама қилинмоқда.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг матбуот хизматидан маълум қилишларича, вакилларимиз Жаҳон банки вакили Гаро Батманиан билан учрашган. Мақсад юртимиз ўрмончилик соҳасига 60 миллион доллар миқдорида кредит ажратилиши ва 10 миллион доллар миқдорида грант маблағлари йўналтиришни муҳокама қилиш эди.
Гаро Батманиан Яшил иқлим жамғармаси грант маблағларини ҳамда Глобал экологик жамғармалари маблағларини жалб этишга кўмаклашишга тайёр эканлигини билдириб, ўрмончиларимизни қўллаб-қувватлашини билдирди.
edbcc5ae-7760-47eb-a04f-6099c84bb320.jpg
Туркия ўрмон ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Акиф Узкалди бошчилигидаги делегация билан «ФАО -Туркия ҳамкорлик» дастури доирасида Ўзбекистонда қарийб 5 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш борасида музокаралар олиб борилди. Натижада юртимиздаги миллий боғлар инфратузилмаларини ривожлантириш ва ихота ўрмонлар ташкил этиш лойиҳасини яратишга келишиб олинди.
Форумда юртимизда ўрмончилик соҳасидаги ютуқ ва вазифалар ҳамда Орол денгизи муаммосига бағишланган презентация БМТга аъзо мамлакатларда қизиқиш уйғотди.
Тадбир давомида юртимиз делегацияси Колорадода жойлашган Рокки моунтайн миллий боғи, Рузвельт ва Арапахо миллий ўрмон хўжаликлари фаолияти билан яқиндан танишади.

 

Сайёра Шоева, ЎзА