ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра 2018 йил 9 май куни Тошкент вақти билан соат 15:41да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер силкиниши қайд этилди. Зилзила маркази Тошкент шаҳридан 546 км узоқликда жанубий-шарқий йўналишда Афғонистон Республикаси ҳудудида қайд этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Зилзила магнитудаси марказда 6,2 ташкил этди. Зилзила кучи Тошкент шаҳрида 3 балл, Андижонда 3 балл, Жиззахда 3 балл, Наманганда 3 балл, Фарғонада 3 балл, Гулистон шаҳрида 3 балл, Самарқандда 3 балл, Термиз шаҳрида 4 балл, Қарши шаҳрида 3 баллни ташкил этди.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.
Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.