Қодирбой ота нукусликлар фахри

Нукус шаҳри А.Қодирий кўчасида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Қодирбой ота Нарманов хонадонига ташриф буюрилиб, унинг ҳолидан хабар олинди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш мақсадида «Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас» шиори остида байрамолди тадбирлари ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж.Саримсоқовнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Нукус шаҳри А.Қодирий кўчасида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Қодирбой ота Нарманов хонадонига ташриф буюрилиб, унинг ҳолидан хабар олинди.

photo5447113516516485549.jpg

Федерация томонидан уруш қатнашчисига коммунал хизматлар тўловини амалга ошириш учун бир миллион сўм миқдорида пул маблағи ажратилди.

 

ЎзА