АҚШ Президенти Жо Байден Арманистон Бош вазири Никол Пашинянга мактуб йўллаб, Вашингтон Ереван билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этишига ишонтирди. Бу ҳақда Арманистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
– Қўшма Штатлар ҳукуматингиз билан гуманитар эҳтиёжни қондириш устида ишлашга қатъият билдиради, – дея таъкидлади давлат етакчиси. – АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги раҳбари Саманта Пауэр яқинда сиз билан музокара ўтказади. Биз, шунингдек, энергетикани диверсификация қилиш, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаймиз. Яқинда ўтказилган ҳарбий машқ буни тасдиқлайди.
Қўшма Штатлар раҳбари АҚШ Арманистоннинг мамлакатда демократияни мустаҳкамлаш ва минтақада барқарорликни таъминлашга интилишини қўллашда давом этади, деб қўшимча қилган.