Озарбайжон ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли жорий қилинган махсус карантин режимини 2024 йил 2 январга қадар узайтирди. Тегишли қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан имзоланди.

Озарбайжонда 2020 йил март ойи ўрталаридан бошлаб махсус карантин режими жорий қилинган. Бинобарин, чекловларнинг аксарияти аллақачон олиб ташланган. 2021 йил январь ойидан бери аҳоли 14 миллион дозага яқин COVID-19 вакцинасини қабул қилган.

ЎзА