Бугун Австрия пойтахти Вена шаҳрида МАГАТЭ Бош конференциясининг навбатдаги, 67-сессияси иш бошлайди. Ташкилотга аъзо мамлакатлар вакиллари бошқа долзарб маслалар қатори Украинада ядро хавфсизлиги ва КХДРнинг ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома кафолатини таъминлаши масаласини ҳам муҳокама қилишади.
“ТАСС” хабарига кўра, анжуман 29 сентябргача давом этади.
МАГАТЭ Бош конференцияси ҳар йили сентябрь ойида Венада ўтказилади. Тузилмага 177 мамлакат аъзо. Йиғилишда кейинги йил бюджети қабул қилинади ҳамда аъзо давлатлар, Бош директор ва Бошқарувчилар кенгаши томонидан илгари сурилган бошқа мавзулар кўриб чиқилади.
ЎзА