Илон Маск томонидан асос солинган Aмериканинг “Neuralink” нейротехнология компанияси фалаж билан касалланган одамлар миясига чип ўрнатиш бўйича клиник синов ўтказилишини эълон қилди. Бу ҳақда компания сайтида ёзилган.
Баёнотга кўра, тадқиқот имплантнинг ўзи, шунингдек, чипни имплантация қилишда фойдаланиладиган жарроҳлик роботи хавфсизлигини баҳолашга қаратилган.
Бундай операция фалаж кишиларга ўз фикри билан ташқи қурилмани бошқариш имконини бериши керак.
“Тадқиқот давомида “R1” роботи миянинг ҳаракатни бошқарадиган соҳасига ўта юпқа ва эгилувчан имплант ипини жарроҳлик йўли билан жойлаштиради”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ўрнатилган имплант косметик нуқтаи назардан кўринмас тус олади.