Алимент ундируви Бюро органлари фаолиятида асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Бу йўналишдаги ишлар ҳар бир ходимнинг кундалик назоратига олинган.

Жумладан, Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси тизимидаги ҳар бир давлат ижрочиси томонидан алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатининг тарафлари билан узвий алоқа ўрнатилиб, ундирувлар мунтазамлигини таъминлашнинг барча чоралари кўрилмоқда.

Мисол учун, Бюронинг Нукус шаҳар бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор К.Ю.дан ундирувчи Н.А.нинг фойдасига бир нафар фарзанди учун алимент нафақасини ундириш тўғрисида ижро ҳужжати мавжуд. Ижро ҳаракатлари давомида масъулиятли ота томонидан алимент мажбурияти тўлиқ бажарилиб, фарзандига аталган алимент нафақаси ойма-ой ўз вақтида тўланиб келинган. Лекин жорий йилнинг август ойида қарздор ота Бюро бўлимига келиб, олдиндан тўлаб бериш истагини билдирди.

Давлат ижрочиси томонидан тўловлар ҳисоблаб берилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги қарорига асосан ота томонидан 96 миллион сўм алимент нафақаси олдиндан тўлаб берилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири