Дунё бўйлаб бугун — 22 сентябрь халқаро автомобилсиз кун сифатида нишонланади.

Бу сана 1995 йилдан бери World Car Free Days консорциуми ташаббуси билан дунёнинг юзлаб шаҳарларида ўтказиб келинмоқда.

Бугун дунёдаги автомобиль ва мотоцикль ҳайдовчиларига кун давомида транспорт воситаларидан фойдаланмаслик тавсия этилади.

Кўплаб мамлакатлар ва шаҳарларда пиёда юриш, велосипед ёки жамоат транспортларидан фойдаланишни тарғиб қилувчи акциялар, тадбирлар ўтказилади.

Адлия вазирлигидан маълум қилишларича, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь республика бўйича “Автомобилсиз кун” деб эълон қилинган.

Бу кунда шахсий автомобилда ҳаракатланишдан ихтиёрий равишда воз кечиш тавсия этилади.

ЎзА