БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш инсониятни иқлим ўзгаришига қарши курашда олдинга силжий олмаётганликда айблади, деб ёзган “ABC News” нашри. – Бу ерда бизнинг диққат-эътиборимиз иқлим муаммосини бартараф этишга қаратилган, – деди у.

– Бу вазифани ортга суриб бўлмайди. Инсоният жаҳаннам эшигини очган. Одамлар беқарор ва хавфли дунёга яқин келиб қолган.

Ҳозир қудратли давлатлар ўртасида Иккинчи жаҳон урушидан буён кузатилмаган даражада кучли тарқоқлик ҳукм сурмоқда. Ҳатто, совуқ уруш даврида ҳам глобал муаммоларни ҳал қилиш ҳозиргидан кўра осонроқ эди. Аввалроқ Гутерриш Украина низосини яқин орада тўхтатиш имкони йўқлигини таъкидлаганди.