Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида Республика “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақасининг 2-мавсуми олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда қайд этилганидек, мусобақалар Президентимизнинг  2022 йил 11 апрелдаги “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш мақсадида ўтказилмоқда.

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2-мавсуми мусобақалари жорий йилнинг сентябрь ойидан декабрь ойигача ўтказилади.

Олимпиада маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида спортнинг волейбол, миллий кураш ва гимнастрада турлари бўйича беш босқичда, яъни кўча – маҳалла – сектор – туман – ҳудуд ва республика босқичида бўлиб ўтади.

Жумладан, мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг шашка, енгил атлетика, стол тенниси, мини футбол, волейбол, қувноқ стартлар турлари бўйича 3 босқичда: синфлараро мактаб, мактаблараро туман/шаҳар ва ҳудудий финал шаклида  ўтказилади.

Профессионал таълим тизими ўқувчилари ўртасида спортнинг шашка, шахмат, волейбол турлари ўғил ва қизлар ўртасида 3 босқичда, жумладан, сектор, туман/шаҳар ва ҳудудий финал шаклида  ўтказилади.

Профессионал таълим тизими ўқувчилари ўртасида спортнинг шашка, шахмат волейбол турлари бўйича 3 босқичда, сектор, туман/шаҳар ва ҳудудий финал шаклида  ўтказилади.

Спорт турлари бўйича “А-лига’’ “В-лига” ва “С-лига” йўналишларида республика финал босқичида ғолиб ва совриндор бўлган маҳалла жамоалари ҳамда якка тартибдаги спортчилар Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан тақдирланади.

 

Гулноза Бобоева,  

Отабек Мирсоатов,(сурат)

ЎзА