Хитойдаги Shensi провинциясининг “Shaanxi Radio and Television Integrated Media Group” компанияси Бухорода “Юлдузли осмон афсонаси” кўрсатувини суратга олди.

Ток-шоунинг асосий мавзуси “Чой ва Буюк ипак йўли”. “Бир пиёла чой устида” жанридаги кўрсатув Бухоронинг Пойи Калон ансамблида суратга олинди. Бунга сабаб, ушбу меъморий ансамбл – Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг “Саккизинчи мўъжизаси” деб тан олинган.

Маълумот учун: Бухоронинг бош Регистон майдонидаги Пойи Калон меъморий ансамбли ШҲТнинг “Саккиз мўъжизаси” рўйхатига киритилган.

Мажмуа XII-XVI асрларда қурилган ва иккита мадраса – Мир Араб ва Амир Олимхон, Калон минораси ва шу номдаги масжиддан иборат.

Хитой телеканалларида эфирга узатиладиган ушбу кўрсатув Бухорога хитойлик сайёҳлар оқимининг янада ошишига хизмат қилади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири