Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 20 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси 13-15, кундузи 23-25 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 11-16, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 11-16, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 26-31 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 11-16, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, Тошкент вилояти ва Фарғона водийсининг баъзи туманларида кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Сел-сув тошқин ҳодисалари юз бериши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-11, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар Жорий йилнинг 20-22 сентябрь кунлари Тошкент вилояти ва Фарғона водийсининг тоғолди ва тоғли туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юз бериши мумкин.

ЎзА