Саудия Арабистонида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати якунланди.

Мусобақада спортчиларимиз 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза жами 7 медаль жамғариб, Хитойдан сўнг иккинчи, очколар классификацияси бўйича эса Арманистон, Хитой, Эрон, Колумбиядан кейин бешинчи поғонадан жой эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатида Муҳаммадқодир Тоштемиров (даст кўтариш), Акбар Жўраев (даст кўтариш, иккикураш), Руслан Нуруддинов (силтаб кўтариш) олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, Акбар Жўраев (силтаб кўтариш) ва Руслан Нуруддинов (иккикураш) мусобақада кумуш медалга ҳам сазовор бўлди.

Муҳаммадқодир Тоштемиров иккикураш натижасига кўра бронза медали соҳиби бўлди.

Энди терма жамоамиз Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Саудия Арабистонидан Хитойга йўл олади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА мухбири