Саудия Арабистонида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Руслан Нуриддинов ва Акбар Жўраев муваффақиятли иштирок этди.

Чемпионатнинг эркаклар ўртасидаги вазни 109 килограммгача бўлган полвонлар ўртасидаги даст кўтариш баҳсларида Акбар Жўраев 189 кг натижа билан олтин медални қўлга киритган бўлса, силтаб кўтаришда 226 кг штангани ўзига бўйсундириб кумуш медалга сазовор бўлди. Шунингдек, Акбар иккикураш натижасига кўра, 415 кг қайд этиб, иккинчи олтин медаль соҳиби бўлди.

Руслан Нуриддинов эса даст кўтаришда 180 кг, силтаб кўтаришда 227, иккикурашга кўра 407 кг натижа қайд этиб, биттадан олтин ва кумуш медаль билан тақдирланди.

Шундай қилиб, Акбар Жўраев мусобақани 2 та олтин ва 1 та кумуш, Руслан Нуриддинов эса 1 та олтин ва 1 та кумуш медаль билан якунлади.

Шуни таъкидлаш жоизки, Акбар Жўраев айнан Руслан Нуриддиновдан сўнг икки карра жаҳон чемпиони бўлган илк оғир атлетикачи сифатида ўзбек спорти тарихига кирди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА