Президентимиз Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номусини ҳимоя қилиш, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши курашларда букилмас ирода ва жасорат намунасини намоён этиб, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиш, уларнинг эзгу ишларини давом эттириш биз учун азалий қадриятдир.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кенг нишонланаётган Хотира ва Қадрлаш куни мазмун-моҳиятида ана шундай эзгу тамойиллар мужассам.

9 май. Пойтахтимиздаги Хотира майдони. Бу ерга сенаторлар ва депутатлар, ҳукумат аъзолари, ҳарбийлар келган.

Соат 9:00. Майдонга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кириб келди.

Давлатимиз раҳбари Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди – ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

07e82a5c-d6b7-f307-a501-e6915f5dc338.jpg

 

Матназар Элмуродов, ЎзА