Президент Шавкат Мирзиёев раислигида саноат корхоналари барқарор ишлаши учун тармоқ ва ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Глобал ишлаб чиқариш ва транспорт-логистикадаги узилишлар, ҳамкор давлатлардаги инфляция саноат ишлаб чиқариш ва экспорт бўйича режаларни хавф остида қолдираётгани таъкидланди.  

Бундай шароитда ҳар бир ҳоким ва тармоқ раҳбари маҳсулотлар ҳажмини ошириш ва экспортга янги бозорларни топиш учун ҳар куни бош қотириб, қаттиқ ишлаши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Қайси вилоят, туман ҳокими ўзи корхоналар билан ишлаб, муаммосига ёрдам бериб, ҳаракат қилаётган бўлса, ўзгариш бўлаётгани қайд этилди.

ЎзА