Самарқанд шаҳридаги “Буюк Ипак йўли” халқаро туризм марказида Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро анжуман бошланди.
Ўзбекистон ҳукумати томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти – ФАО техник кўмагида ташкил этилган тадбирда 30 дан зиёд мамлакат вакиллари – вазирлар, дипломатлар, кўплаб нуфузли халқаро тузилмалар, молия институтлари, илмий муассасалар вакиллари иштирок этмоқда.
Масалан, спикерлар, делегатлар орасида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Жаҳон банки, Ислом Озиқ-овқат хавфсизлиги ташкилоти, Осиё тараққиёт банки каби жамоаларнинг юқори мансабдор ходимлари бор.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг анжуман қатнашчиларига табригини Бош вазир А. Арипов ўқиб берди.
Анжуманнинг очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев, Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов, ФАО Бош директори Цуй Дунью ва бошқа юқори мартабали расмийлар иштирок этмоқда.
Ғайрат Хонназаров,
Ғолиб Ҳасанов,
Носиржон Ҳайдаров, Алишер Исроилов,
ЎзА, Самарқанд шаҳри.