Бугун АҚШ Президенти Жо Байден G20 саммитида қатнашиш учун Деҳлига етиб боради. Унга Давлат котиби Энтони Блинкен ва молия вазири Жанет Йеллен ҳамроҳлиқ қилади. Бу ҳақда “ТАСС” агентлиги хабар берди.

Қўшма Штатлар раҳбари “катта йигирмалик”даги ҳамкасблари билан, аввало, Украинадаги вазиятни, шунингдек, ривожланаётган мамлакатларга ёрдам кўрсатиш, иқлим ўзгаришига қарши кураш, технологиялар тараққиётини рағбатлантириш ва халқаро молия муассасаларини ислоҳ қилиш масаларини муҳокама қилади.

8 сентябрь куни Байден Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан кўришади, ҳамкасблари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

G20 саммити тугагач, Америка етакчиси Вьетнамга ўтиб, 10 сентябрда Коммунистик партия Марказий қўмитаси Бош котиби Нгуен Фу Чонг билан музокара ўтказади.

Аввалроқ “Politico” нашри мазкур сафар давомида Байден иштирокида икки томонлама “стратегик ҳамкорлик” битими имзоланиши кутилаётгани тўғрисида ёзган эди.