Янги президентлик муддатига сайланган Владимир Путин Россия давлати раҳбари лавозимига киришди.
Инаугурация маросими тафсилотлари ҳақида РИА Новости хабар берди.
Кремль Катта саройида ўтказилган маросимда беш мингдан зиёд киши иштирок этган. Конституцияга қасамёддан сўнг Путин ўз халқига мурожаат қилган.
Президент ўз нутқида халқи ва Россия олдида улкан масъулиятга эгалиги, тинчлик ва мамлакатнинг келгусида гуллаб-яшнашини таъминлаш ўз бурчи эканини алоҳида таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин келгуси олти йилда Россия Федерациясини бошқаради.
Малоҳат Ҳусанова, ЎзА