Андижон шаҳрида «VODIY UNVERSAL-MAJMUA» масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилган заводда замонавий юк ташиш автомашиналари ишлаб чиқарилади.
Хитойнинг “FAW trucks” компанияси билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида ишга тушириладиган мазкур заводда йилига тўрт минг дона 5 тоннадан юқори юк кўтариш қобилиятига эга автомобиллар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.
Замонавий кўринишга ва барча қулайликларга эга юк машиналари ички бозорда сотилиши, шунингдек, қўшни давлатларга экспорт қилиниши режалаштирилган.
Мазкур завод ишга тушиши билан 100 та, тўла қувват билан ишга тушгач эса 400 та янги иш ўрни яратилади.
Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат),
ЎзА