Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида

Эрон Ислом Республикаси ахборот агентлиги – “IRNA” Ўзбекистон ва Эрон ТИВ раҳбарларининг онлайн учрашувига бағишланган мақола эълон қилди.

Муаллиф мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг ҳамкасби Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён билан ўтказган мулоқоти чоғида ўзаро ҳамкорликнинг сиёсат, иқтисодий дипломатия каби турли жабҳалари муҳокама қилинганини ёзган.

Учрашув якунида вазирликлар ўртасидаги муносабатни янада ривожлантиришга қаратилган ва биргаликда ҳал этилиши лозим бўлган асосий вазифалар белгиланган “Йўл харитаси” имзолангани таъкидланган.

Б.Саидов Эрон ташқи сиёсат идораси раҳбарини шу йил ноябрь ойида юртимизда бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун таклиф қилган. Ўз навбатида Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён таклифни мамнуният билан қабул қилгани урғуланган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА