Нуронийлар учун концерт дастури ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан “Туркистон” санъат саройида “Устозларга эҳтиром” деб номланган маданий-маърифий концерт-тадбири ўтказилди. Концертга нуроний отахон ва онахонлар, меҳнат фахрийлари таклиф этилди.

Мамлакатимизда табаррук ёшдаги ҳамюртларимизни ардоқлаш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу жиҳатлар, айниқса, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами арафасидаги савобли ишларда, Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларини, меҳнат фахрийларини рағбатлантиришга оид амалий чора-тадбирларда янада яққол намоён бўлмоқда. Ижодий ва жамоат ташкилотлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, фаол хотин-қизлар, ёшлар нуронийлар, фахрийлар хонадонларига бориб, уларни зиёрат қилмоқда. Байрам муносабати билан кексаларга совғалар топширилмоқда.

3.jpg

5.jpg
Концертда ўзбек миллий хореография санъатига ҳисса қўшган устоз-санъаткорлар ижро этган миллий рақсларнинг ёш раққосалар томонидан талқини, мусиқа санъатининг ранг-баранг намуналари томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

 

Назокат Усмонова, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА