Бундан бир неча йил аввал тадқиқотчилар келаётган асрнинг бошларида энг кўп тарқаладиган касаллик — аллергик хасталиклар бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Дарҳақиқат, бу тахмин ўз тасдиғини топмоқда. Негаки, аллергияга чалинувчи инсонлар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Кундалик турмушда турли кимёвий воситаларнинг кўп қўлланилиши, нотўғри овқатланиш, экологиянинг бузилиши шунингдек инсонларнинг электроника маҳсулотларидан доимий фойдаланиши аллеригияни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Шунинг учун ҳам ривожланган мамлакатларда бу касаллик билан оғриганлар бошқа давлатларга қараганда кўп қайд этилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, бундан 5-10 йил аввал биргина Европа аҳолисининг 25-30 фоизи аллергияга чалинган бўлса, айни пайтда бу кўрсаткич 40 фоизни ташкил этиб турибди, бир неча йилдан сўнг бу 50 фоизга етиши ҳам мумкин.

Шифокор аллерголог Жасур Давлатовнинг айтишича ҳаддан ортиқ тозалик ва гигиенага эътибор бериш ҳам аллергияга сабаб бўлиши мумкин экан. Батафсил шифокорнинг ўзидан эшитсак.

Батафсил:

«Саломатлик сирлари» рукнини кузатиб боринг, ўзингиз ва яқинларингиз соғлигига эътиборли бўлинг.

М.Турдалиева, А.Содиқов, ЎзА