Нукуслик Нурилла бобога байрам совғалари топширилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов 9 май – Хотира ва қадрлаш куни олдидан Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг хонадонида бўлиб, байрам совғаларини топширди.

“Халқлар дўстлиги” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи уруш ва меҳнат фахрийси Нурилла Абдуллаевга Президентимизнинг эсдалик совғаси – қўл соати, 5 миллион сўм миқдоридаги бир марталик пул мукофоти тантанали тарзда топширилди. Шунингдек, Нукус шаҳар ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, жамоат ташкилотлари номидан ҳам совғалар топширилди.

10.jpg

12-faqat saytga.jpg

– Биз, уруш қатнашчиларига кўрсатаётган ғамхўрлиги учун Президентимизга миннатдорлик билдираман, – дейди Нурилла ота. – Ҳеч қачон, ҳеч қаерда уруш бўлмасин, ёшлар доимо шундай тинч ва бахтли турмуш кечирсин.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқа театри, Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри артистлари, санъат усталари ижросидаги уруш йиллари қўшиқлари тадбирга алоҳида завқ бағишлади.

Шу куни Нукус шаҳри Абдулла Қодирий кўчасида яшовчи уруш фахрийси Қадирбой Нармановга Президентимиз номидан совғалар топширилди.

 

Анвар Насирлаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА