Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида

Қатар ахборот агентлиги – “QNA” саҳифаларида Ўзбекистон ва Қатар ўртасида коррупцияга қарши ҳамкорликда курашиш масаласи муҳокамасига бағишланган мақола эълон қилинди.

Ахборотда мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Қатар Давлати Қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши кураш маркази Васийлик кенгаши раиси Али Бин Фитайс Ал-Маррий ўртасидаги учрашув тафсилоти шарҳланган.

Муаллиф томонидан суҳбат чоғида икки давлатнинг айни йўналиш бўйича ҳамкорлигига доир кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилгани таъкидланган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА