Мамлакатимизда сўнгги йилларда тиббиёт соҳасини ривожлантириш доирасида мутахассислар малакасини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Сингапурнинг Nanyang polytechnic international олийгоҳи билан ушбу йўналишда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди.

Ҳамкорлик доирасида амалга оширилган Сингапур делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давомида ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш борасида келишувга эришилди. Унга кўра, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида фаолият юритаётган ҳамширалар Сингапурнинг нуфузли клиникаларида амалиёт ўтаб, замонавий кўникмаларга эга бўлиб қайтади.

Шунингдек, Сингапурнинг Nanyang polytechnic international олийгоҳи ректори Henry Heng Ceo жаноблари бошчилигидаги делегация марказда яратилган шароитлар, муассаса ходимларининг иш фаолияти билан танишди.

М.Қосимова, ЎзА