Адлия вазирлигидан маълум қилишларича, ҳукумат қарори билан Давлат олий таълим муассасаларининг талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Шунга кўра, айнан шу йўналишда давлат хизматлари марказларида янги хизмат жорий қилинди.
Бу йил давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кирган талабалар давлат хизматлари марказларига бориб ариза бериши мумкин. Бу жараён 23 августдан бошланди.
Талабалар ётоқхонасига жойлашиш учун тақдим этилган йўлланма 10 кунга амал қилади.
Бундан ташқари, бундай аризани my.gov.uz орқали бепул электрон тарзда амалга ошириш ҳам мумкин.
Айрим тоифадаги талабалар ётоқхонага устуворлик асосида қабул қилинади. 2 – курс ва ундан юқори курс талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш анъанавий тарзда амалга оширилади.
ЎзА